Ссылки доступа

Францияда Людмила Путинанинг эрининг вилласи мусодара қилинди


"Сюзанна" вилласи
"Сюзанна" вилласи

Бискай кўрфази соҳилида Биарриц курорти яқинида жойлашган "Сузанна" вилласининг тахминий қиймати 5,4 миллион еврони ташкил этади.

Франция ҳукумати Людмила Путинанинг ҳозирги турмуш ўртоғи, россиялик тадбиркор Артур Очеретнийга тегишли виллани мусодара қилди.

Бискай кўрфази соҳилида Биарриц курорти яқинида жойлашган "Сузанна" вилласининг тахминий қиймати 5,4 миллион еврони ташкил этади. Виллани Людмила Путинанинг ҳозирги турмуш ўртоғи 2013 йилда, Людмила Владимир Путиндан ажрашаётган бир пайтда сотиб олган.

Франциянинг Challenges нашрининг аниқлик киритишича, виллани мусодара қилиш қарори Transparency International ташкилотининг унга сарфланган маблағларнинг келиб чиқишини текшириш ҳақидаги талабидан сўнг қабул қилинган.

Людмилла Путинанинг иккинчи никоҳи расман эълон қилинмаган. ОАВ маълумотларига кўра, у 2015 йилда тадбиркор Очеретнийга турмушга чиққан.

2022 йил август ойида Алексей Навалний ошкор қилишича, Артур Очеретний ва Людмила Путина Испаниянинг Малага шаҳрида умумий қиймати 2 миллион еврога тенг иккита квартирага ва Швейцариянинг Давосида 3,5 миллион евролик квартирага эгалик қилишади. Путина ва Очеретний, хусусан, Москва марказидаги биноларни ижарага беришдан даромад топади.

XS
SM
MD
LG