Ссылки доступа

Россиялик ҳарбий блогерлар генералнинг айби сабаб катта йўқотишлар ҳақида хабар беришди


Рус ҳарбий блогерлари Луганск вилояти, Кременная шаҳри ҳудудида Россия армиясининг энг йирик тузилмаси — «20-гвардия Қизил Байроқ” қўшма қуролли армияси сафларида катта йўқотишлар бўлгани ҳақида хабар беришди.

Ҳарбийларга оид бир қанча телеграм каналлари томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, ўнлаб россиялик аскарлар генералнинг келишини кутиб саф тортаётганда Украина артиллерия ўқлари остида ҳалок бўлган.

Блогерларга кўра, Кременная яқинида ҳужумга ўтмоқчи бўлган дивизиялардан бирида жиддий фожиали воқеа содир бўлган. Аскарлар икки соат давомида бўлинма командирининг мотивацион нутқини кутишган... Бу вақтда эса Украина ҳарбийлари РСЗО HIMARS ва артиллерияси билан ҳужум қилган.

Ҳисоботларда ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг аниқ сони кўрсатилмаган — турли манбаларда бу кўрсаткич 50 дан 100 тагача дейилади. Шунингдек, аскарларнинг оммавий ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган генералнинг исми ҳам айтилмаган.

Баъзи тасдиқланмаган маълумотларга кўра, гап аввалроқ Тинч океан флотининг 155-денгиз пиёда бригадасининг “Восток” қўшинлари гуруҳи ва қирғоқ қўшинларига қўмондонлик қилган генерал-майор Сухраб Аҳмедов ҳақида бормоқда. Айнан мана шу бригада аввалроқ Приморск ўлкаси губернаторига очиқ хат ёзиб, унда Украинанинг Донеск вилояти Павловка қишлоғи яқинидаги жангларда Аҳмедовни 400 кишигача оғир йўқотишларда айблаган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий қўмондонлар томонидан эълон қилинган маълумотга изоҳ бермади. Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳам Кременнаяга ҳеч қандай зарба берилгани ҳақида хабар бермади.

XS
SM
MD
LG