Ссылки доступа

ЖССТ маймунчечак инфекциясининг 90 дан ортиқ ҳолатини тасдиқлади.


Сыпь на руках инфицированного оспой обезьян

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймунчечак инфекциясининг 92 ҳолатини тасдиқлади.

Маълумотлар ташкилот сайтида эълон қилинган. ЖССТ касалланишлар сони ортишидан огоҳлантирмоқда.

Касалликлар 15 мамлакатда аниқланган. Португалия, Испания, Буюк Британияда энг кўп юқтирилган (21 дан 30 тагача). Касаллик Австрия, Австралия, Бельгия, Канада, Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Швеция ва АҚШда яшовчиларда ҳам тасдиқланган. ЖССТ қайд этишича, аксарият ҳолатлар бошқа мамлакатларга саёҳат билан боғлиқ эмас. Шу билан бирга, Исроил ва Швейцарияда биринчи бўлиб касалланганлар яқинда чет элдан келган одамлардир.

Маймунчечакнинг дастлабки белгилари орасида иситма, бош оғриғи, шишиш, бел оғриғи ва мушак оғриғи мавжуд. Иситма ўтиши билан юзида, шунингдек, кафт ва оёқларда тошма пайдо бўлиши мумкин. Британия соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, касаллик одатда енгил бўлиб, аксарият одамлар бир неча ҳафта ичида тузалиб кетишади.

ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозиргача касаллик билан боғлиқ ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Вирусолог, Жорж Вашингтон университети профессори Константин Чумаковнинг айтишича, маймунчечак вируси билан касалланиш кам учрайди, аммо ноёб эмас. 1970 йилларда одамлар чечакка қарши эмлашни тўхтатдилар, шундан кейин инфекция ҳолатлари вақти-вақти билан аниқлана бошлади. Вирусологнинг фикрича, чечакка қарши эмлаш маймунчечакдан ҳам ҳимоя қилади.

XS
SM
MD
LG