Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Германия канцлери Олаф Шолцга Роғун гидроэлектрстанцияси қурилишини молиялаштиришда иштирок этишни таклиф қилди. Имомали Раҳмон ва Олаф Шолц 17 сентябрь куни Қозоғистонда Марказий Осиё ва Германия раҳбарларининг (5+1) саммити доирасида учрашган.
Тожикистон президентининг сайтида ёзилишича, Олаф Шолц Раҳмоннинг таклифига жавобан Германия Тожикистон билан энергетика соҳасида, шу жумладан гидроэнергетика ва бошқа "яшил" энергия манбалари, тоғ-кон саноати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилган. "Биз Германия глобал компанияларининг Тожикистон билан ҳамкорлигини рағбатлантирамиз," - деди Олаф Шолц.
Германия Бадахшондаги "Тожикистон" ва "Себзор" электр станциялари қурилишида ҳамда Нурек ГЭСини модернизация қилишда иштирок этган эди.
Имомали Раҳмон ва Олаф Шолц 17 сентябрь куни Қозоғистонда Марказий Осиё ва Германия раҳбарларининг (5+1) саммити доирасида учрашган.