Ссылки доступа

Япония Украинадаги уруш туфайли Россияга қарши санкцияларни узайтирди


Japanese Prime Minister Kishida's news conference in Tokyo
Japanese Prime Minister Kishida's news conference in Tokyo

3 февралдан бошлаб Япония Украинага ҳарбий бостириб киргани учун Москвага киритилган санкциялар доирасида Россияга вакциналар, тиббий асбоб-ускуналар ва роботлар экспортини тақиқлайди. Бу ҳақда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги хабар берди.

Шу кундан бошлаб Россияга ядровий иншоотлар, нефть ва табиий газни қидириш учун ускуналар сотиш тақиқланади. Бундан ташқари, рўйхатга портловчи моддаларни аниқлаш учун ускуналар, портатив генераторлар, лазерли пайвандлаш машиналари киради.

Экспорт чекловлари Россиянинг 49 ташкилотига таъсир қилади.

Япония шахсий санкциялар рўйхатини ҳам кенгайтирди. Токио Россиядан 22 жисмоний шахс ва 3 ташкилотнинг активларини музлатиб қўйди. Санкциялар, хусусан, адлия вазири Константин Чуйченко, бош вазир ўринбосари Андрей Белоусов, Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова, болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Мария Лвова-Белова, файласуф ва сиёсатшунос Александр Дугинни ўз ичига олган.

Токио шунингдек, Россиянинг Иркут корпорацияси, Москва машинасозлик заводи Авангард ОАЖ ва КАМАЗ ЁАЖга қарши ҳам санкциялар киритмоқда.

2022 йил февралида Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий бостириб кириши бошланганидан бери Япония Россия президенти Владимир Путин, мамлакатнинг юқори мансабдор шахслари ва уларнинг қариндошлари, банклари ва бизнесларига нисбатан санкциялар киритди ва Россияни савдода энг қулай давлат мақомидан маҳрум қилди. Шу билан бирга, Токио Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Россия Японияни “дўстона бўлмаган давлатлар” рўйхатига киритди ва Жанубий Курил оролларида қўшма иқтисодий фаолият йўлга қўйиш бўйича Япония билан мулоқотдан чиқишини маълум қилди. Россия Япония денгизчиларига Жанубий Курил оролларида балиқ овлашни тақиқлади.

XS
SM
MD
LG