Япония Украинадаги воқеалар муносабати билан Россияга қарши санкцияларни кучайтирмоқда, деб хабар қилди Япония ташқи ишлар вазирлиги жума куни.
Хабарда айтилишича, янгиланган санкция рўйхатига Япониядаги активлари музлатиб қўйилаётган Россиядан 17 нафар жисмоний шахс ва 78 ташкилот киритилган. Шунингдек, 80 та ташкилот учун экспорт чекловлари жорий этилмоқда.
Хусусан, Россиянинг қатор ҳарбий хизматчиларига, жумладан, Жанубий ҳарбий округининг 58 қўшма қуролли армияси қўмондони Михаил Зуско ва РФ қуруқликдаги қўшинлари ракета ва артиллерия қўшинлари бошлиғи Михаил Матвеевскийга нисбатан санкциялар жорий этилмоқда.
Худди шу шахслар рўйхатига «Алмаз-Антей» концерни «ВКО» ОАЖ бошқаруви раиси ва директорлар кенгаши аъзоси Ян Новиков ҳам киритилган.
Алоҳида рўйхатга ЛХР, ДХР, Херсон, Запороже вилоятлари ва Қримдан етти киши киради.
Активлари музлатилган ташкилотлар орасида "Связь" АЭС, Метеор заводи, турли авиация ва мудофаа саноати корхоналари бор.
Аввалроқ Кёдо агентлиги Япония ҳукуматидаги манбасига таяниб, G7 давлатлари 19—21 май кунлари Хиросимада бўлиб ўтадиган саммит арафасида Россия экспортига деярли тўлиқ тақиқ жорий этиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, ўшанда FT манбаларига таяниб, Европа Иттифоқи давлатлари ва Япония АҚШнинг Россияга экспортни деярли тўлиқ тақиқлаш ҳақидаги таклифига рози эмаслигини таъкидлади.