Японияда 1968 йилда одам ўлдиришда айбланиб ўлимга ҳукм қилинган Ивао Хакамаду айбсиз деб топилди.
Ҳозир 88 ёшда бўлган Хакамаду ўз бошлиғи, унинг хотини ва икки фарзандини ўлдирганликда, шунингдек, уларнинг уйига ўт қўйганликда айбланган. Хакамаду ўша пайт айбига қийноқлар остида иқрор бўлгани айтилмоқда. Суд Хакамадани осиб ўлдиришга ҳукм қилди. Кейинги 46 йилни у ўлим жазосини кутиб қамоқда ўтказди.
2014 йилда янги фактлар пайдо бўлди - иш қайта кўриб чиқиш учун юборилди ва Хакамаду озод қилинди. Орадан ўн йил ўтиб, 26 сентябрь куни суд япониялик ишидаги далиллар сохталаштирилганини расман аниқлади. Хусусан, суд қарорида айтилишича, Хакамада "руҳий ва жисмоний оғриқ етказиш орқали" иқрор бўлишга мажбурланган, қонга беланган кийимдаги ДНК эса айбланувчининг ДНКсига тўғри келмаган: терговчилар уни жиноят содир бўлган жойга ташлаб қўйишган.
Қамоқда жисмоний ва руҳий саломатлиги ёмонлашган Хакамаданинг ўзи суд қарорини эълон қилишда иштирок этмаган. Такрорий суд жараёнида унинг манфаатларини катта опаси - 91 ёшли Хидеко Хакамада ҳимоя қилган.
Терговчилар унинг жиноят ишини сохталаштиргани маълум бўлди