Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилга ҳужуми 24-48 соат ичида бошланиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен G7 ташкилотидаги иттифоқчилари билан телефон орқали суҳбатда маълум қилди, дея хабар берди Axios нашри уч манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда.
Нашр қайдича, Блинкен G7 анжуманини Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”га дипломатик босим ўтказиш уринишида иттифоқчилар хатти-ҳаракатини мувофиқлаштириш учун чақирган.
Бундан ташқари, Ynet нашрининг ёзишича, агар Эрон томонидан ҳужум муқаррар деган фикрга келинса, Исроил Эронга превентив зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.