Ссылки доступа

Шимолий Корея Россияга 7000 га яқин контейнер ўқ-дори юборган


Украинада топилган Шимолий Корея ракетасининг қолдиқлари.
Украинада топилган Шимолий Корея ракетасининг қолдиқлари.

Россия ва Шимолий Корея бу айбловларни рад этмоқда.

2023 йилдан бери Шимолий Корея Россияга 7 мингга яқин контейнер ўқ-дори ва бошқа ҳарбий аслаҳа жўнатган. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон Сик маълум қилди.

Шимолий Корея дастлаб ҳарбий юкларни Россияга кемалар билан, бироқ ҳозирда асосан темир йўл орқали етказиб бермоқда. Вазирнинг айтишича, Пхенян ҳарбий ёрдам эвазига Россиядан 9000 дан ортиқ контейнер турли ҳилдаги ёрдам олган.

Аввалроқ АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореяни Украинадаги урушда ишлатиш учун Россияга снарядлар ва бошқа ҳарбий аслаҳа билан ёрдам бераётганликда айблаган эди. Россия ва Шимолий Корея бу айбловларни рад этди.

Февраль ойида The New York Times газетаси хабар қилишича, Россия ўқ-дори эвазига КХДРга халқаро молия тизимидан фойдаланишга имкон яратган ҳамда БМТ санкциялари деб музлатилган Шимолий Кореянинг активларининг бир қисмини қайтариб берган.

XS
SM
MD
LG