Ссылки доступа

ОАВ: Янги йил арафасида Москва ва Санкт-Петербургда юзлаб мигрантлар қўлга олинди


Янги йил арафасида Москва ва Санкт-Петербург марказларида хавфсизлик кучлари икки мингдан ортиқ одамни ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда ОАВ.

Янги йил арафасида Санкт-Петербург марказида ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларнинг Фонтанка нашрига маълум қилишича, хавфсизлик кучлари 1960 кишини ҳибсга олиб, шаҳар полиция бўлимларига етказган.

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси матбуот хизматига кўра, Сарой майдонидаги ҳибсга олишлар сабаби "профилактик рейд" бўлган. “Ўтказилган текширувлар натижасида миграция қонунчилигини бузган кўплаб ҳолатлар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Нашрнинг ёзишича, хавфсизлик кучлари Сарой майдонига маст ҳолатда келган ёки салют отмоқчи бўлганларни ҳам қўлга олган. Бундан ташқари, эркаклар куч билан ҳибсга олинган, майдонда бўлган аёллар эса хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинганларни озод қилишга ҳаракат қилишган.

Янги йил арафасида Москвада ҳам ҳибсга олишлар бўлиб ўтди, бироқ улар Санкт-Петербургдагидек оммавий эмас дейилади. Сота маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари Манежная майдонида “нославян кўринишидаги” одамларни қўлга олиш учун куч ишлатган.

XS
SM
MD
LG