Ссылки доступа

Остонадаги митинг чоғида қўлга олинган нефтчилар қўйиб юборилди


Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 11 апрель куни куч ишлатар тузилмалар ходимлари томонидан қўлга олинган Энергетика вазирлиги биноси олдида норозилик намойиши ўтказаётган манғистаулик нефтчилар қўйиб юборилди.

Ўша куни минглаб Жанаўзенликлар ватандошларини озод қилишни талаб қилиб кўчаларга чиқди. Натижада полиция 126 нафар қўлга олинганларнинг барчасини озод қилди, улардан беш нафари огоҳлантириш шаклида маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бош прокурор ўринбосари Жандос Умиралиевнинг айтишича, ҳибсга олинишига нефтчилар митинг ҳақида аввалдан ҳокимликни хабардор қилмагани, шунингдек, уйга қайтиш чақириқларига эътибор бермагани сабаб бўлган. Айни пайтда ҳеч қандай намойиш ўтказилмаяпти, келишмовчилик ҳал қилинди.

«КазМунайГаз» ва Энергетика вазирлиги билан музокаралар, ҳуқуқий соҳада вазиятни ҳал қилиш мақсадида ушбу компаниянинг собиқ ходимларидан 10 нафар ташаббускор вакиллар шу ерда, – деди Бош прокурор ўринбосари.

Нефтчилар бир йилга эмас, камида уч йилга меҳнат шартномаси тузишни, шунингдек, уларга ижтимоий пакет тақдим этишни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрель куни “БерАли Мангистау” компаниясининг собиқ ходимлари Манғистау вилоятидан Остонага келган эди. Компания «ЎзенМунайГаз» АЖ учун нефть конлари хизматларини кўрсатиш бўйича тендер ўтказа олмади, бу эса нефтчиларни ишсиз қолдирди.

Иш ташлаш пайтида улар тендер натижаларини бекор қилишни талаб қилишди. Расмийларнинг таъкидлашича, ишчиларга бошқа компанияда маошли иш таклиф қилинган, аммо нефтчилар бу таклифни рад этишган. Бироқ ишчиларнинг ўзлари уларга фақат иккита корхона иш таклифи билан келганини, уларнинг фақат бир қисмини қабул қилишга тайёрлигини айтишди.

XS
SM
MD
LG