Ссылки доступа

Тожикистонда вазир аҳолига кўмир захирасини тўплашни тавсия қилди


Тожикистонда Роғун ГЭСи қурилмагунча энергия лимити давом этади

Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума куз-қиш мавсумига "аҳоли жиддий тайёргарлик кўришни ва кўмир захирасини яратишни" тавсия қилди.

Жума йилнинг июль ойи охирида бўлиб ўтган матбуот анжуманида техник жиҳатдан аҳолини тўлиқ электр энергияси билан таъминлаш мумкинлигини, бироқ аммо иқлим ўзгариши,ҳусусан сув сатҳининг пасайиб кетиши бу режаларга таъсир қилмоқда.

"Февраль ойида Вахш дарёсида сув оқими 18 фоизга, март ойида эса 32 фоизга камайган. Албатта, бу бир зумда электр энергия ишлаб чиқариш қудратини пасайтирди.Шунингдек, сўнгги етти йилда мамлакатда электр энергияси истеъмолчилари сони 38 фоизга ошган," - деб тушунтирган вазир электр энергия тақчиллигининг сабабларини.

У тақчилликнинг сабабларидан бири қўшни давлатларга сув омборларидан меъёрдан ортиқча сув берилаётгани экани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Аввалроқ, "Барки точик" энергетика холдинги раҳбарияти куз-қиш мавсумида жорий этиладиган электр энергияни чеклаш то Роғун ГЭСи тўлиқ ишга тушмагунча давом этишини маълум қилганди.

Холдинг раиси ўринбосари Абдулло Қурбонзода буни электр энергиясига бўлган талабнинг ошганлиги ва сув омборларида сув сатҳининг етарли эмаслиги билан изоҳлади.

Унинг айтишича, 15 йиллик танаффусдан сўнг Тожикистон Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига қўшилгани ҳам совуқ мавсумда электр энергияси тақчиллиги муаммосини тўлиқ бартараф эта олмайди.

Аҳоли ҳозирнинг ўзидаёқ электр таъминотидаги узилишлардан шикоят қилмоқда. Электр энергия кунига бир неча соатга огоҳлантиришсиз ўчирилмоқда. Энергетика соҳаси мутасаддилари бундай узилишларни қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари ва таъмирлаш ишлари билан изоҳламоқда.

Куз-қиш мавсумида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш Тожикистон ҳукуматининг сўнгги 30 йилдаги асосий муаммоларидан бирига айланган. Ўтган қишда пойтахтда ҳам чекловлар киритилган.

XS
SM
MD
LG