Ссылки доступа

Зеленский Россия босқинини қўллаб-қувватлаганларнинг активларини мусодара қилишни маъқуллади


Президент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Россия босқинини қўллаб-қувватлаганларнинг мулки ва активларини мусодара қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади.

«У ёки бу тарзда босқинчиларнинг Украинага қарши тажовузини қўллаб-қувватловчи санкция қўйилган шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилиш Украина бюджетини тез ва самарали тарзда душманлар ҳисобига тўлдиради», — дейилади Украина президенти сайтида.

Тегишли қонун лойиҳаси 12 май куни Олий Рада томонидан қабул қилинган.

Қонунда айтилишича, мусодара қилиш истисно ҳисобланади ва жисмоний ёки юридик шахснинг мол-мулки аллақачон ҳибсга олинган бўлса, фақат ҳарбий ҳолат даврида қўлланилиши мумкин. Мусодара қилиш тўғрисидаги қарор Коррупцияга қарши кураш бўйича Олий суд томонидан қабул қилиниши керак.

Апрель ойининг бошида Олий Рада руслар, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушни ошкора инкор этувчи Россия билан чамбарчас боғлиқ бўлган бошқа мамлакатлар фуқароларининг мулкини миллийлаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс қонунга бўйсунади. Шунингдек, Украинадаги ҳарбий ҳолат даврида Россиядаги иқтисодий фаолиятини тўхтатмаган компаниялар ва фуқароларнинг мулкини олиб қўйишга рухсат берилади. Миллийлаштириладиган барча мулк «Россия Федерацияси томонидан тажовузга учраган Украина фойдасига келажакдаги компенсациялар ҳисобига» юборилади.

Май ойи бошида Украинадаги Сбербанк ва ВEБ.РФ давлат корпорациясининг шўба корхоналари активларини мусодара қилиш тўғрисида фармон имзоланди.

XS
SM
MD
LG