21 август куни Украина элчиси Петр Врублевский блогер Диас Кузаировга берган интервьюсида Россиянинг ҳарбий босқинини изоҳлар экан, Украина “имкон қадар кўпроқ русларни ўлдиришга” ҳаракат қилишини ва “ҳозир қанча кўп русни ўлдирсак, болаларимиз шунчалик камроқ русларни ўлдиришга мажбур бўлади", деди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Врублевский билан суҳбатлашганини, шундан сўнг у ўз баёноти учун узр сўраганини билдирди. Россия томони Врублевскийни Қозоғистондан чиқариб юборишни талаб қилган, Остона эса унинг таътилга чиқишини маълум қилган. Врублевскийнинг ишга қайтиши ҳақида маълумот пайдо бўлгач, Қозоғистон элчиси Ермек Кошербаев Россия ТИВга чақирилган.
Кейинроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Алексей Бородавкинни Врублевскийни “Бандера эмиссари” деб атаган ва элчининг Остонага қайтишидан норозилигини билдирган Мария Захарованинг сўзлари туфайли чақиртирди.