Қозоғистон Миллий банки раиси Данияр Акишев президент иштирокида Остонада бўлиб ўтган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида кредитларнинг қайтарилмаслик даражаси юқори эканлигини таъкидлади.
Хатлон вилоят суди табел қуролидан хотинини отиб ташлаган Вахш туман ИИБ милиция капитанининг шов-шувли ишига нуқта қўйди.
Қирғизистон парламентида сиёсий маҳбусларга нисбатан амнистия қўллаш ҳақида ўйлаб кўриш таклифи берилди.
161-ўрини эгаллаган Туркманистон Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг ёмони деб қайд этилди.
Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг 20 фоизини қирғизистонликлар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Бишкекда 29 январда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди. Бу борадаги “Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон 28 январь куни имзоланди.
Бюджет ташкилотларида мавжуд бўлган махсус қўриқлаш постлари сони мақбуллаштирилади.
Ўзбекистондаги жоме масжидларнинг айримларида 25 январдан бошлаб эшитиш ва нутқ аъзоларида нуқсони бор кишилар учун Жума мавъизаси сурдо таржима қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.
Қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген Хитойнинг Шинжон минтақасидаги этник қозоқлар билан боғлиқ вазиятга ўз фикрини билдирди.
Челябинск вилоят Тергов бошқармаси 29 ёшли Қирғизистон фуқаросининг қийноққа солингани тўғрисидаги маълумотларни текширмоқда, унинг Магнитогорскдаги турар-жой биносида юз берган портлашга алоқаси бор ёки йўқлиги текширилган.
АҚШнинг Тожикистондаги Муваққат ишлар вакили Кевин Коверт ва Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси раиси Саймумин Ятимов 29 январ куни Тожикистон чегарачиларига 3,8 миллион долларга тенг ҳарбий ёрдам топширилишига бағишланган тадбирда иштирок этди.
Талабалардан қишки таътил вақтида мобил телефонлари, интернетдан фойдаланмаслик, тўй ва бошқа тантаналарга бормаслик, шунингдек ўзлари истиқомат қиладиган аҳоли пунктидан ташқарига чиқмаслик борасида тилхат олинди.
Загрузить еще