Россиянинг Олтой ўлкаси прокуратураси Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси Россия ҳудудига автобуснинг юкхонасида яширинган ҳолда кириб келгани юзасидан айблов хулосасини тасдиқлади.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Асқар Мамин номзодини бош вазирликка тавсия қилди. Назарбоевнинг тегишли таклифи парламент Мажлисига кўриб чиқиш учун топширилди, дея хабар беради Twitter орқали президент маъмуриятининг матбуот хизмати.
«Сапат» (аввалги «Себат») лицейлар тармоғи раҳбарияти сўнгги вақтларда лицей битирувчилари томонидан #metoosebat хэштеги остида ёзилаётган шилқимлик ва ўқувчиларни ҳақорат қилиш фактлари юзасидан текширув олиб боришга қарор қилди. Бу ҳақда муассаса раҳбари Нурлан Қудайбердиев маълум қилди.
Душанбага ўтар кечаси Лос-Анжелесдаги Dolby Theatreда Америка киноакадемиясининг 91-мавсумдаги “Оскар” мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Сўнгги 30 йилда тадбир бошловчиларсиз бўлиб ўтди – мукофотларни таклиф қилинган машҳур шахслар топширди.
Тўртта халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот Россия ва Тожикистон ҳукуматини қувғиндаги тожик мухолифати етакчиларидан бири Шарофиддин Гадоевни қонунга зид равишда ушлаб, Душанбега куч ишлатиш орқали қайтарганликда айбламоқда.
Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Халқ таълими вазирлиги мактабларда зўравонликни олдини олишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни бошлади. Бу борада вазирлик расмий сайтида 24 февраль куни маълум қилинди.
Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқи фаоли Марат Зоҳидов 24 февраль куни 79 ёшида Тошкентда вафот этди. Маҳаллий матбуотининг билдиришича, бу ҳақда унинг қизлари маълум қилганлар.
Хитойликка турмушга чиққан наманганлик Саида эрининг зўравонлигидан шикоят қилиб, ватанига қайтишга ёрдам сўраганди.
Тошкент вилоят, Бўстонлиқ туман Ички ишлар бўлими терговчилари 4 яшар қиз ва унинг 8 яшар акасини ота-онаси ва педагог иштирокисиз Ички ишлар бўлимига олиб бориб сўроқ қилган.
Қозоғистон иккита сув омборига видеокузатув ўрнатилишини таклиф қилди. Бу ҳақда парламентнинг «Республика – Ата-Журт» фракцияси мажлисида Қирғизистон қишлоқ хўжалик, озиқ овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев маълум қилди.
Тожикистонда болаларни мусулмонларнинг одатига биноан хатна қилиш кампанияси кенг қулоч ёзмоқда.
Загрузить еще