Жанубий Кореяда нолегал ишлаб юрган ўзбекистонлик 40 яшар меҳнат муҳожирининг Қашқадарёдаги уйига 3 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан 101 миллион 417 минг 250 сўмлик ($12 минг) жаримани тўлаб қўйиш тўғрисида талабнома келди.
Хўжанд суди 10-марта ер бошқармасининг собиқ мутахассисини ер билан боғлиқ ноқонуний келишувларни амалга ошириш ва аҳолидан олинган юз минглаб сомонийни ўзлаштиришда айбдор деб тан олди. У ўз ҳамтовоқлари билан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қозоғистон президенти маъмурияти сайтида ўтган ҳафта мамлакат президенти вазифасини ижро этишга киришган Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таржимаи ҳоли чоп этилган. Таржимаи ҳолда айтилишича, Тўқаевнинг никоҳи бекор бўлган, ажралиш санаси келтирилмаган.
Боткен воқеалари фаҳрийлари бош вазир ўринбосари Жениш Разаковни “Тожикистон махсус хизматларининг айғоқчиси” деб лой чоплайверишни тўхтатиш талаби билан чиқишди. Бу ҳақда «Озодлик»ка «Республика фаҳрийлари – Боткен жангчилари кенгаши» раиси Канат Бакалов хабар берди.
АҚШ Давлат Департаменти Россия расмийларининг РФда фаолияти таъқиқланган “Ҳизбут-таҳрир” га алоқадорлик гумони билан босиб олинган Қримнинг 23 нафар яшовчилари қўлга олинганини қоралади.
Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонда президент фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди.
Кўчмас мулкни ижарага бериш учун бундан буён иккита ҳужжат тақдим этиш кифоя. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раис ўринбосари Баҳодир Туробов қўмита биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга икки кунлик ташрифи давомида томонлар Кантдаги Россия ҳарбий базасини 40 гектарга кенгайтиришга келишиб олдилар.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Токаев 3 апрель куни расмий ташриф билан Россияга боради. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Тожикистон шарқидаги Сангвор туманида рўй берган қор кўчкиси оқибатида ўнта уй вайрон бўлди. Маҳаллий расмийларнинг хабар беришларича, чорва моллари, шунингдек, боғлар, асалари уялари, томорқа ерлари нобуд бўлган.
Озодликнинг Ашхободдаги мухбирларининг хабар беришларича, 27 мартдан бошлаб пойтахт почта бўлинмалари Россияга юбориладиган жўнатмаларни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатган.
Загрузить еще