Бир нечта жамоат ташкилотларини бирлаштирган фаоллар гуруҳи Олмаотада Фуқаро ташаббуслари Коалицияси тузилганини эълон қилди. Унинг мақсади “ҳақиқий демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат қуриш”га қаратилан ислоҳотлар ўтказишдан иборат.
Туркманистон Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиш чоғида 20 август куни ҳалок бўлган 18 ёшли Овезали Экаев низомга зид муносабатлар қурбони бўлган. Ҳарбий хизматчининг ўлими билан боғлиқ айрим тафсилотлар Азатлық радиосига маълум бўлди.
ҚР собиқ президенти Алмазбек Атамбаев иши бўйича мулки хатланган «7 канал» раҳбарияти телеканал фаолиятини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига директор Алтынбек Жумаев маълум қилди.
Бундан бир ярим ой муқаддам пойтахтдаги Бедил маҳалласида имконияти чекланган аёлларга мўлжалланган ўқув маркази бор эди. Бугун шинам тикувчилик цехи ўзгариб кетди – тикув машинкалари ағдарилган, ойна синиқлари ерда ётибди, матолар йиртиб ташланган.
Президент Сооронбай Жээнбеков МХДҚ ходими Усенбек Ниязбековни ўлимидан сўнг “Эрдик” медали билан тақдирлади. Маълумки, у Қўй-Тош қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш вақтида ўқдан олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган эди.
Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.
«Oyan Qazaqstan» фуқаролар ҳаракатининг камида икки иштирокчиси бугун Олмаотада полицияга чақирилди, дея хабар беради Қозоғистонда сиёсий ислоҳотларга чақирувчи мазкур ёшлар ҳаракатининг иштирокчиси фаол Асем Жапишева.
Хитой компанияси Тожикистон шимолидаги олтин конида тоннеллар, металлургия комбинати ва чиқиндилар омборини қуришни режалаштирмоқда. Душанбе қарзларини узиш ва инвестициялар эвазига ўз бойликларни Осмоности компаниялари назоратига топширмоқда.
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев 27 август куни матбуотга «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивали ғолибларига бериладиган пул мукофотлари миқдорини маълум қилди.
Тожикистон иқтисодиёти энг ривожланмаган дунёдаги 20та давлатлар рўйхатида. Бу борадаги маълумотлар Жаҳон банки ва ХВЖнинг сайт ваа жаҳон рейтингларида акс этган.
Финляндия Миграция хизмати – Migri 2019 йилнинг баҳор ва ёз ойларида 139 нафар ўзбекистонликни мамлакатдан депортация қилди. Бу ҳақда Финляндиянинг Yle нашри хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан 65 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Загрузить еще