Ссылки доступа

Туркманистонда элчига спортни назорат қилишни ишониб топширишди


Маҳаллий ОАВ хабар қилишича, президент Бердимухаммедов Туркманистоннинг спорт бўйича Давлат қўмитаси раиси Какабой Сеидовни “бошқа ишга ўтганлиги муносабати” шарҳи билан ишдан бўшатди.

Туркманистон Давлат қўмитасининг янги раҳбари этиб шу вақтгача Туркманистоннинг Озарбайжон республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасини бажариб келган Тойли Комеков тайинланди.

Сеидов, аввал халқаро тоифадаги футбол арбитри ва спорт ва туризм бўйича Миллий институт факултетларидан бирининг декани бўлган ва 2014 йил сентябридан бошлаб спорт бўйича Туркманистон Давлат қўмитасининг раиси лавозимини эгаллаб келган.

Туркманистон терма жамоасининг Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ХХХI- ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятсиз иштирок этгани президент Бердимухаммедовни ранжитди ва у 26 августда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида “бутун дунёда ана шу мақсадларга бизнинг давлатчалик кўп маблағ сарфлайдиган бошқа мамлакат топилмаса керак” деб фикр билдирди.

Какабай Сеидовга жиддий хайфсан эълон қилинди ва у қисқа муддат ичида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмаса, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиши тўғрисида охирги марта огоҳлантирилди.

XS
SM
MD
LG