Ссылки доступа

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!


Centralasian.org янгиликлар портали Сизлардан таассуротларингиз, фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингиз билан ўртоқлашишингизни сўрайди.

Азиз обуначилар!

Бизнинг дайджест Ўзбекистондаги янгиликларни ёрита бошлаганига ҳам мана бир ойдан ошди. Бу давр мобайнида бизга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик обуначилардан ташқари Ўзбек тилидаги янгиликларни ўқувчи кўплаб мухлислар қўшилишди. Бизнинг янгиликлар, фото ва видео лавҳаларимиздан фойдаланаётган янги дўстларимизга ўз миннатдорлигимизни изҳор этамиз.

Бизнинг янгиликлар порталимиз, бир кунда икки марта халқаро ва минтақага оид энг муҳим янгиликлардан ташкил топган турли мавзулардаги хабарларни тарқатади. Марказий Осиёдаги 40 дан ортиқ телевидение ва радио каналлар, 30 дан кўп газеталар ва 100 дан зиёд интернет саҳифалари бизнинг маҳсулотимиздан кенг миқёсда фойдаланиб келишмоқда.

Бугун ўз фаолиятимиз ҳақида Сизнинг фикрингизни билиш мақсадида биз махсус саҳифа очяпмиз. Бизнинг ишимизда Сизга нима маъқул, нима эса йўқ? Биз тарқатаётган янгиликлар тўпламининг танланиши борасида нима дейсиз?

Сизнинг Оммавий Ахборот Воситаларингиз учун қизиқарли бўлган яна қандай янгиликлар, фото ва видео лавҳалар бўлишини истардингиз? Сизни тингловчи ва ўқувчилар учун қанақа мавзулар муҳим, долзарб ва қизиқарли деб ўйлайсиз?

Материалларимизни баён этиш услуби ҳақида фикрингиз қанақа? Ўқувчилар бизнинг янгиликлар тилини осонгина тушуна олишадими? Биз таклиф қилаётган материалларда Сиз нимани ўзгартириш ёки мукаммаллаштиришни ҳоҳлардингиз?

Қай тарзда бўлишидан қатъий назар, биз Сизнинг жавобларингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз ва умид қиламизки, бизнинг портал нафақат минтақадаги, балки бошқа мамлакатлардаги журналистлар орасидаги ўзаро ҳамкорлик ва ишонч руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бизнинг электрон манзил: Central Asian News

XS
SM
MD
LG