Ссылки доступа

Қирғизистонда болакайни зўрлаган имом 21 йилга ҳукм қилинди


Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузақ туман суди 10 ёшли болакайни зўрлаганликда айбланган имом устидан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланшича, айб қўйилган шахс Қирғизистон Жиноят Кодексининг 130 моддаси (“Балоғатга етмаганларга нисбатан жинсий характерда зўравонлик қилиш”) бўйича айбдор деб топилди ва 20 йил озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари суд уни гиёҳванд моддалар сақлашда ва экстремизм фаолияти билан шуғулланишда ҳам айбдор деб топди ва қўшимча уч йил озодликдан маҳрум қилди. Умумий ҳисобда айбланувчи 21 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Вилоят судига апелляция шикояти тушмагани боис, судланувчининг жазони ўташ муддати октябрь ойидан бошланади.

Сузақ туманидаги Ат-Чабар қишлоғида яшовчи аёл 2016 йилнинг 18 июнь куни маҳаллий ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 10 ёшли ўғлини қўшни хонадонда яшовчи, маҳаллий имом бир неча бор зўрлаганидан шикоят қилди. Жабрдийданинг онаси ўз интервьюсида эркак ўғлини деярли бир йил зўрлаб келгани, ота-оналар фарзандлари зўравонликка учраётганини тасодифан билиб қолганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG