Ссылки доступа

Америкалик актёр Остонада “Борат чўмилиш кийимида”ги сайёҳлар учун жарима тўлайди


Америкалик актёр Саша Барон Коэн ўтган ҳафтада Остонада "I Love Astana" белгиси олдида “Борат чўмилиш кийими”да сайр қилгани учун жаримага тортилган сайёҳларга пул бериш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Коэн ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзди.

"Чехиялик ишқибозларим учун. Бу сен эканлигини исботла (ҳодиса деталларини ёз ва кўрсатмаларни юбор) – ва мен жаримани тўлайман", – дея ёзди актёр.

Ўтган ҳафтада чехиялик олти нафар сайёҳ Остонада ҳибсга олиниб, ҳар бири 22,5 минг тенге ($57)дан жаримага тортилган эди. Улар Саша Барон Коэн роль ижро этган фильмдаги Борат Сагдиев исмли қаҳрамоннинг чўмилиш кийимида "I Love Astana" белгиси олдида сайр қилганлари боис ушланган эди. Сайёҳлар совуқ бўлишига қарамай шу кўринишда суратга тушмоқчи бўлишган.

Саша Барон Коэн қозоқ журналисти Борат Сагдиев ролини ўйнаган “Борат” фильми 2006 йилда Қозоғистон расмийларининг кескин норозилигига учраган ва ҳатто республикада намойиши тақиқланган эди.

XS
SM
MD
LG