Ссылки доступа

Полициячилар Али Ферузни вақтинчалик сақлаш марказидан олиб кетишди


Али Феруз
Али Феруз

Сешанба куни кечқурун, полициячилар журналист Али Ферузни Чет эллик фуқароларни сақлаш марказидан олиб кетишди. Феруз «Новая газета»даги ҳамкасбларига уни Москванинг Басманний судига олиб боришмоқчи бўлишаётганини хабар қилди.

Полициячилар журналистга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўрсатишди.

Нашрдагилар полициянинг ҳаракати Ферузнинг ишга жойлашганини текшириш билан боғлиқлигини тахмин қилишмоқда. 16 ноябрь куни газета таҳририятига миграция масалалари бўлими ходимлари келишган эди.

Ўзбекистон фуқароси Али Феруз (ҳақиқий исми Худоберди Нурматов) бир неча йил давомида Россияда қочқин мақомини олишга уринди, бу уринишлар муваффақиятсизликка учради, у ИИВдан рад жавобини олди. Бу идора вакилининг сўзларига қараганда, Феруз Ўзбекистонга қайтариладиган бўлса, унинг ҳаётига хавф борлигини исбот қила олмади. Бироқ журналист ҳамкасблари, қариндошлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Ферузга ўлим таҳдид солмоқда.

Август ойининг бошида журналист Москвада ушланган эди. Уни миграция қонунчилигини бузишда айблашди. Август ойининг бошида Россия суди журналистнинг шикояти Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида кўриб чиқилгунига қадар, Ферузни депортация қилиш қарорини тўхтатиб қўйганди. Қарор қабул қилингунича Феруз Чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлиши шарт.

XS
SM
MD
LG