Мигрантларни «Москва-Душанбе» поездида ватанига жўнатишди. Уларнинг ҳаммасини шу ой бошида Москвадан Душанбе ва Хўжандга кетаётган учта поезддан россиялик чегарачилар тушириб қолишганди. Астрахан области Красноярск район суди уларни Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқарганидан сўнг, мигрантлар Россия ҳудудини тарк этишганди. Москва-Душанбе йўналишидаги поездлар ҳафтада уч марта йўлга чиқади. Аксарайскдан Душанбегача йўлда бўлиш вақти икки кундан иборат.
Аввалроқ, Тожикистон ҳукумати мамлакат темирйўллари идорасига «Аксарайск» ўтказиш пунктида қолиб кетган мигрантларнинг ҳаммасини бепул олиб келишни топширганди.
Ҳозир Аксарайскда 29 нафар тожикистонлик қолган, деб хабар қилди Тожикистон темирйўллари» ТББ матбуот котиби Анвар Латифзода.
2 ноябрдан 6 ноябргача Москвадан Душанбе ва Хўжандга қатнаётган поездлардан 200 га яқин йўловчи тушириб олинганди. Тожикистонинг РФдаги элчихонаси ахборотига кўра, уларнинг орасида 116 нафар Тожикистон фуқароси бор эди. Поездлардан Ўзбекистон ва Қозоғистонлик ўнлаб мигрантлар ҳам тушириб олинган.