Ссылки доступа

АҚШда ўзбекистонлик муҳожир Сайфулло Саиповга янги айблов қўйилди


АҚШда ўтган ойда Нью-Йоркда юк машинаси билан одамлар орасига бостириб борганидан сўнг ҳибсга олинган ўзбекистонлик муҳожирга 22та пункт бўйича, жумладан қотиллик ва “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳини қўллаб-қувватлаш, айб қўйилди.

21 ноябрь куни кечқурун Суд ҳайъати тақдим қилган айблов хулосасига кўра, 29 ёшли Сайфулло Саиповга саккизта қотиллик ва 12та қотилликка уриниш айби қўйилди. Агар айблар исботланса у холда, Саиповга ўлим жазоси берилиши мумкин.

Саипов 21 октябрь куни ижарага олган юк машинасидан чиқиши биланоқ қўлга олинган эди. У бу машинани ижарага олиб, бир ярим километрлик велосипедчилар йўлакчасини бостиб ўтди ва Жаҳон Савдо марказининг эгизак бинолари жойлашган Манхэттеннинг қуйи қисмида пиёда ва велосипедчиларни босиб кетган эди.

Бу ҳодиса 2001 йилнинг 11 сентябрида Нью-Йоркда юз берган ҳужумлардан кейинги энг йирик ҳужум бўлгани айтилмоқда. Қўлга олинишибиланоқ Саиповга терроризм бўйича айблов эълон қилинган эди. Бироқ унга нисбатан бошқа айбловларни эълон қилиш учун прокурорлар бир неча ҳафта сарфлашди. Саиповнинг адвокати айблов хулосаси кенгайтирилши борасида изоҳ бермади. Саипов 28 ноябрь куни суд олдида жавоб бериши кутилмоқда. Ана ўшанда у баёнот бериши мумкин.

АҚШ Бош прокурори Джефф Сешнс мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бирининг марказидаги бу ҳужумни «ҳисоб-китоб қилинган террор акти» дея атади.

Нью-Йоркдаги терактнинг эҳтимолий ижрочиси қандай яшаган?

XS
SM
MD
LG