Ссылки доступа

Али Феруз ноқонуний меҳнат фаолияти иши бўйича жаримага тортилди


"Новая газета" журналисти Али Феруз Россия ҳудудида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллаганликда айбланиб 5 минг рубль миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда "Интерфакс" Басман суди залидан маълум қилди.

Феруз сешанба куни кечқурун хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш Марказидан суд биносига олиб келинди.

Суд журналистни Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди, бироқ бу қарор инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарори билан тўхтатиб туриладиган бўлди. Ферузга нисбатан жиноий иш ИИВнинг миграция масалалари бўйича бўлими ходимлари томонидан "Новая газета" муҳарририяти текширилганидан сўнг очилган эди.

Ўзбекистон фуқароси Али Феруз (хақиқий исми шарифи Худоберди Нурматов)бир неча йилдан бери Россияда қочқин мақомини олишга интилиб келади, бироқ ИИВдан рад жавобини олди. Муассаса вакилининг сўзларига қараганда, Феруз Ўзбекистонга қайтгач ўзига нисбатан таҳдидлар борасида етарличаисбот кўрсатма бера олмаган. Бироқ журналистнинг хамкасблари, қариндошлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, Ўзбекистонда Ферузга нисбатан ўлим хавфи мавжуд.

Журналист август ойи бошларида Москвада ҳибсга олинган эди. У миграция қонунчилигини бузганликда айбланди. Август ойи бошларида Россия суди журналистнинг аризаси инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди кўриб чиқилгунга қадар Ферузни депортация қилиш борасидаги қарорини тўхтатиб турди. Қарор қабул қилингунга қадар Феруз хорижликларни вақтинча ушлаб туриш марказида бўлиши керак.

XS
SM
MD
LG