Банкирнинг сўзларига қараганда, ноябрда олтиндаги валюта захиралари ҳажми жорий йилнинг сентябрига қараганда 750 миллион долларга кўпайиб, 26 миллиард АҚШ долларига етган.
Ишметов бундай маълумотлар биринчи марта эълон қилинаётгани, илгари бу ахборот махфий ҳисобланганини таъкидлади. Бундан ташқари, 2018 йил январдан бошлаб, ҳар бир идора аввал ёпиқ бўлган, шунга ўхшаш маълумотларни эълон қилиб боради.
Илгари махфий ҳисобланган, Ўзбекистоннинг олтиндаги валюта захиалари ҳақидаги ахборотни ошкор қилиш Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ўртасида қайси бири энг бой эканлигини таққослашга имкон беради. Масалан, Ўзбекистон Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда туради. Олтиндаги валюта захиралари бўйича охирги ўринни эса Тожикистон эгаллаган.
Олтиндаги валюта захиралари – регулятор назорати остидаги активлардир. Улар чет эл валютаси, қимматли қоғозлар ва олтиндан ташкил топади. Захиралар ташқи мажбуриятларни бажариш ва валюта курсларидаги тебранишларни маромига келтириш учун зарур.