Ссылки доступа

Ҳаага суди Младични умрбод қамоққа ҳукм қилди (видео)


БМТнинг собиқ Югославиядаги ҳарбий жиноятларни жазолаш бўйича Халқаро трибунали Босния серблари армиясининг собиқ қўмондони Ратко Младични умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд Младични ҳарбий жиноятлар бўйича 11та пунктнинг 10тасида, жумладан геноцид ва инсониятга қарши жиноят содир этишда айбдор деб топди.

Ҳаагада ҳукм ўқилишидан аввал Младич судьянинг қарорига биноан суд залидан чиқариб юбрилди. Чунки у ўз ғазабини билдирган эди. Судьянинг айтишича, "Младич махсус хонага ўтказилди, у ердан ҳукм ўқилишини кузатиб туриши мумкин".

БМТ судьяси берган баёнотга кўра, Ратко Младич кўплаб жиноятлар, жумладан Босния шаҳар ва қишлоқларида тинч аҳолини ўлдириш ва таъқиб қилишда маъсулдир. Бу жиноятларнинг энг машҳури 1995 йилнинг ёзида Сребреницада Босния мусулмонларини оммавий қирғин қилиши ва серблар томонидан салкам тўрт йил давомида Сараеванинг қамали бўлди.

Женщины в Боснии и Герцеговине привествуют приговор Ратко Младичу
Женщины в Боснии и Герцеговине привествуют приговор Ратко Младичу

Младич устидан суд Трибунал суд жараёнининг сўнггисидир. Трибунал БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори билан Ҳаагада1993 йилда ташкил этилган бўлиб, собиқ Югославиядаги ҳарбий мажоролар вақтида юз берган жиноятларни тергов қилиш билан шуғулланди. Босния ва Герцеговинадаги уруш вақтида айрим маълумотларга кўра, юз мингдан ортиқ киши қурбон бўлган. Младич – бу можаролардаги етакчи фигуралардан биридир.

Халқаро трибунал хулосасига кўра, 1992 йилнинг 12 майидан 1996 йилнинг 8 ноябрига қадар Младич Серб Республикаси армиясининг энг юқори лавозимли вакили бўлган ва “ўзига бўйсинган серб кучлари элементлари” ва барча жангчилар устидан тўла назорат ўрнатган.

Младич иши бўйича прокуратура 28 мингга яқин кўрсатма материал ва 410 нафар гувоҳнинг кўрсатмаларини тўплади. Айблов томони уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни, ҳимоячилар эса у оқланиши кераклигини сўради.

XS
SM
MD
LG