Ссылки доступа

Қозоғистон парламентининг Мажлиси ОАВ тўғрисидаги қонунга қарама-қарши тузатиш киритди


Қозоғистон парламенти Мажлиси чоршанба куни ялпи мажлисда ахборот ва коммуникация масалалари тўғрисидаги қонунга тузатиш киритди. Танқидчиларнинг фикрича, тузатишларнинг айрим пунктлари сўз эркинлигини чеклайди ва журналистик фаолиятга тўсқинлик қилади.

Қонун лойиҳаси пунктида журналистлар “ОАВда шахсий, оилавий, касаллик, банк, тижорат ва қонун йўли билан муҳофаза қилинадиган сирларни” ёритишда номи зикр этиладиган шахсдан рухсат олиши белгилаб қўйилган. Қонун лойиҳаси Қозоғистондаги вебсайтларга шарҳловчиларнинг ўз материалларини идентификациялаш ва уч ой мобайнида идентификация тўғрисидаги маълумотни сақлаш меъёрини ўз ичига олган.

Қонун лойиҳаси қуйи палата томонидан деярли ўзгартирилмасдан қабул қилинди. Тузатишларга кўра, эндиликда давлат идораларининг ОАВга энг узоғи билан жавоб бериш муддати уч кундан етти кунгача узайтирилди. Аввалига, тузатишларда 15 кунлик муддат кўзда тутилган эди. Шунингдек, давлат идораларидан бериладиган барча маълумотларни “расмий” ва “норасмий” хабарларга ажратиш кўзда тутилмоқда.

Ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаевнинг сўзларига қараганда, тузатишлар давлат идораларига фавқулотда вазиятлар ва жамоатчилик учун муҳим бўлган хабарларни уч соат мобайнида тарқатишни юклайди.

Абаевнинг айтишича, тузатишларда ОАВ ва юридик ёки жисмоний шахслар ўртасидаги баҳсларни судга қадар ҳал қилиш босқичида ОАВ соҳасида фаолият юритувчи жамоат ташкилотлари медиатор ролини бажариши ҳам кўзда тутилади.

XS
SM
MD
LG