Ссылки доступа

Сурия мухолифати: Асад лавозимидан кетиши керак


Сурия президенти Башар Асад мамлакатда ўтиш даври бошлангунга қадар истеъфога кетиши керак. Бу ҳақда Сурия мухолифати вакилларининг Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашуви якунида қабул қилинган баёнотда айтилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, айни шу талаб бажарилган тақдирдагина, барқарорлик ва хавфсизлик асосида сиёсий жараён бошланиши мумкин.

Сурия мухолифатининг вакиллари Саудия Арабистони расмийларининг таклифи билан Ар-Риёдда тўпланди. Томонлар БМТ шофелигида Женевада бўлиб ўтадиган музокораларда Асад масаласида ягона фикр шакллантириш устида ишламоқда. Суриянинг амалдаги ҳукумати ва мухолифат ўртасидаги навбатдаги учрашув 28 ноябрь куни бўлиб ўтади. Уни БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура ташкиллаштирмоқда.

Сурия мухолифатининг кўплаб вакиллари, бўлажак президент масаласи сайловларда ҳал этилиши кераклигини таъкидлашмоқда. Кўпчилик эса Асадни ҳарбий жиноятчи сифатида кўришларини айтишиб, бундан кейин президент лавозимига сайланмаслиги лозимлигини таъкидлайдилар.

Россия, Туркия ва Эрон Женевадаги учрашув билан бир қаторда Сурия халқлари Конгрессини ташкиллаштиришга ҳаракат қилмоқда. 22 ноябрь куни уч мамлакат етакчилари Сочида учрашиб бу борадаги Келишувни имзолади. Россия ва Эрон Суриянинг амалдаги президентини қўллаб-қувватлайди. Туркия эса мухолифатнинг айрим гуруҳлари томонида эканини айтади.

Ғарб мамлакатлари бир неча бор, Россия ҳарбий амалиёти Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаш ва қуролли мухолифатга қарши курашда Кремлни айблаб келган эди. Москва ва Дамашқнинг биргаликдаги амалиётлари оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG