Ссылки доступа

Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистон президенти бўлди


Янги сайланган президент Сўўрўнбай Жээнбеков давлат бошлиғи қасамёдини қабул қилди.

Сайловлар ва референдумлар ўтказиш комиссиясининг раиси Нуржон Шайлдабекова унга Қирғизистон президенти гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топширди.

15 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида Сўўрўнбай Жээнбеков сайловчиларнинг 54% дан ортиқ овозини олиб, ғолиб бўлган эди.

Қирғизистон президенти инаугурацияси маросимида сўзга чиққан Сўўрўнбай Жээнбеков Алмазбек Атамбаевга миннатдорчилик билдирди ва ўзининг биринчи фармони билан уни «ҚР қаҳрамони» олий унвони ҳамда «Ақ Шумқор» ордени билан мукофотлашини айтди.

У Атамбаев бошлаган йўлни қўллаб-қуватлаши ва бошқарувнинг парламент шаклини сақлаб қолишини қўшимча қилди..

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев давлатнинг янги раҳбари Сўўрўнбай Жээнбековга оқ йўл тилади.

XS
SM
MD
LG