Ссылки доступа

Қирғизистон бош вазири: Ўзбекистон Қамбарота-1 ГЭСи қурилишида иштирок этмоқчи


Ўзбекистон Қамбарота-1 ГЭСи қурилишида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенеш мажисида бош вазир Сапар Исақов баёнот берди.

Исақовга кўра, Қамбарота-1 ГЭСи қурилишини биргаликда амалга оширишга доир сўзлашувлар икки мамлакат президентлари ўртасида бўлиб ўтган.

"Шу пайтгача улар (Ўзбекистон томони) Қамбарота-1 ГЭСини қуришга қарши бўлиб келган. Эндиликда эса, қўллаб-қувватламоқдалар. Боз устига Ўзбекистон “бу лойиҳага ягона акциядор бўлиб кирайлик” деган фикрни билдирди. Биз Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатлар биргаликда бу ГЭСни қуришимиз керак",- деди Сапар Исақов.

Норин дарёсида барпо этилиши режалаштирилган Қамбарота-1 ГЭСи қурилиши йиллардан буён амалга ошмай келмоқда. Лойиҳа қуввати 1 860 мегаваттли бу ГЭСни қуриш 1980 йиллар охирида режалаштирилган.

2012 йили Қирғизистон Россия билан Қамбарота-1 ГЭСини қуриш бўйича битим имзолаган эди. Икка объектни россиялик "РусГидро" ширкати қуриши қўзда тутилган. Бироқ бу ҳужжат 2016 йили қирғиз томонидан денонсация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримов нафақат Қамбарота-1 ва Юқори Норин гидроэлектростанциялар каскадини қурилишига, балки Тожикистонда Роғун ГЭС қурилишига ҳам қарши чиққан эди.

XS
SM
MD
LG