Бу ҳарбий иттифоқ минтақа мамлакатлари ҳудудида фаол ҳаракат қилган террорчилик ташкилотлари учун яққол огоҳлантириш бўлади, деди шаҳзода Ар-Риёдда. Учрашувда коалицияга аъзо мамлакатларнинг мудофаа вазирлари ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлари қатнашди.
Иттифоқчилар терроризмга қарши курашда ўз ҳарбий, молиявий ва сиёсий имкониятларини бирлаштириш ниятида. Махсус хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳам назарда тутилмоқда.
Хорижий ОАВ таъкидлашича, коалицияга, асосан, сунний мазҳабидаги мамлакатлар киради. Улар орасида на Эрон, на Ироқ, на Сурия ва илгари ҳарбий коалицияларда қатншаган, лекин бир қатор араб мамлакатларининг бойқотига учраган Қатар бор.
24 ноябрь куни Мисрда, Синай ярим оролидаги сўфийлар мачитига қилинган ҳужум натижасида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти – тинч аҳоли вакиллари ва Миср армиясининг аскарларидир.