Ссылки доступа

Қирғизистонда оғир жиноят содир этишда гумонланган тўрт киши вақтинчалик изолятордан қочиб кетди


ҚРнинг Чуй вилояти Соқулуқ туманидаги маҳаллий милициянинг Вақтинча ушлаб туриш изолятори(ВУТИ)дан тўрт нафар гумондор қочиб кетди. Бу ҳақда ҚР ИИВ матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаев маълум қилди.

Унинг айтишича, гумондорлар бугун, 27 ноябрь куни, эрталаб 6 ларда қочиб кетган. Шу муносабат билан Бишкек шаҳри ва Чуй вилояти ишчи ишлар бўлимлари «Сирена» қўлга олиш режасини ишлаб чиқди, қидирув ишлари бошлаб юборилди.

Хабарларга кўра, қочиб кетганлар оғир жиноятларни, жумладан қотиллик, босқинчиликсодир этиш гумони билан қўлга олинган эди: «Қочганларга нисбатан суд жараёни бўлаётгани боис уларВУТИда ушлаб турилган эди. Қочиш факти бўйича тергов олиб борилмоқда. Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида қидирув ишлари бошлаб юборилди, махсус режа ишлаб чиқилди», - деди Эрнис Осмонбаев.

Унинг қўшимча қилишича, фактга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида материаллар прокуратура идораларига топширилди. Шу билан бирга вилоятдаги барча стационар постлар кучайтирилган иш режимига ўтди.

XS
SM
MD
LG