Ссылки доступа

Қирғизистон президенти Атамбаевга ҚР Қаҳрамони унвонини берди


Қирғизистон президенти лавозимига киришган Сўўронбой Жээнбеков Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга олий даражадаги «Қиргиз Республикасинин Баатири» («Қирғиз Республикаси Қаҳрамони») унвонини бериш ҳақида фармон чиқарди.

Қирғизистон президенти девонининг хабарига кўра, мукофот «халқ олдидаги алоҳида хизматлари, Қирғизистон давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқ бирлиги, мамлакатдаги тинчлик ва ўзаро келишувга қўшган улкан ҳиссаси, Қирғизистоннинг барқарор тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратганлиги, шунингдек, сиёсий ирода ва мардлик намоён қилганлиги учун» берилди. Фармонга биноан, Атамбаевга «Ақ Шумқар» махсус нишони ҳам топширилди.

Президент лавозимиги киришган Сўўронбой Жээнбеков 24 ноябрь куни, инаугурация маросимидан сўнг, Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев «ҳалол сайловлар асосида ҳокимиятни топшириб, мамлакатда янги сиёсий маданиятни шакллантиргани»ни баён қилди. Ўшанда Жээнбеков ўзининг биринчи фармони билан Атамбаевни олий даражадаги унвон («Қирғиз Республикаси Қаҳрамони») билан тақдирлашини айтган эди.

XS
SM
MD
LG