Ссылки доступа

Ўзбекистонда банклар товуқ боқиш ва лимон етиштириш учун кредит беришни тўхтатди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бу уларга бойиб кетиш имкониятини беришини ваъда қилиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг айнан шу турлари билан шуғулланишни маслаҳат берди.

Ўзбекистон банклари декабрдан бошлаб, парранда ва лимон етиштириш билан шуғулланмоқчи бўлаётган кичик корхоналарга кредитлар беришни тўхтатишни эълон қилишди. Фарғона вилоятидаги мирокредитлар бўйича банк ходимларидан бирининг сўзларига қараганда, бундай лойиҳалар самарасиз бўлиб чиқди. Шунинг учун кейинги ой давомида тижорат банклари бизнеснинг бундай тури учун кредитлар беришни бутунлай тўхтатади.

Товуқ ва лимон етиштириш ғоясини Ўзбекистон аҳолисига президент Шавкат Мирзиёев берган эди. 2017 йил январь ойида у мамлакат аҳолисига товуқ боқишни, март ойида эса иссиқхоналардаги лимонарийларда лимон етиштириш ва уларни экспортга сотишни таклиф қилганди.

Лекин бу лойиҳаларни амалга ошириш муаммо бўлиб қолди.Гарчи кўп туманлар ҳокимиятлари Мирзиёевнинг топшириғини бажариш учун ҳар бир мактаб ёки болалар боғчасини лимон кўчатларини сотиб олишга мажбурлаган бўлса-да,кўп дарахатлар кераклича парвариш қилинмади ва улар тез орада қуриб қолди. Жиззах вилоятик 27 ёшли фермер унинг туманидаги кўплаб кам таъминланган оилалардаги лимон кўчатлари касаллангани ва қуриб қолганини тасдиқлади.

Xудди шундай вазият паррандачилик тажрибасига эга бўлмаган ва товуқ етиштиришни биринчи бор бошлаганларда ҳам кузатилди.

Тошкент вилоят давлат ветеринария бошқармаси ходими “парранда касалликлари боис кредитга олинган товуқлар ўлганини ” билдирди.

"Банклар парранда етиштирадиган ширкатлар ҳисобига пул ўтказиб берди. Бу пул кам таъминланган оилаларга кредит сифатида расмийлаштирилди. Тизим асосида ишлайдиган кенг ëруғ товуқхоналарга ўрганган товуқлар уй шароитига мослаша олмасдан бирин-кетин ўлиб қолди. Ҳокимият текинга берган жўжалар ҳам ўлди. Мен яшайдиган Зарбдор туманида битта ҳам хонадон кредитга берилган товуқлардан фойда кўрмади. Лимон ҳам шунақа бўлди. Одамлар қўлбола теплица қуриб бу лимонларни етиштиришга уринишди. Мен билган 8 та хўжаликда лимонларнинг ҳаммаси қуриб қолди. Ер шўр Жиззахда"¸ - дейди Иброҳимжон.

XS
SM
MD
LG