Ссылки доступа

Асаднинг вакиллари мухолифат билан музокараларга боришни хоҳламаяпти


Стаффан де Мистура
Стаффан де Мистура

Сурия ҳукуматининг делегацияси мухолифат вакиллари билан музокара учун Женевага боришни қолдирди. Бу ҳақда Reuters Суриянинг «ал-Ватан" ҳукумат нашрига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Нашр берган маълумотларга кўра, Дамашқнинг бундай қарори мухолифат вакилларининг Суриядаги ўтиш даври бошлангунича Башар Асад истеъфо беришини талаб қилган баёноти билан боғлиқ.

БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Дамашқнинг Женевадаги музокараларга сафарни қолдириш қарорини изоҳламади. Де Мистуранинг идорасидагилар мухолифат ва Сурия ҳукумати ўртасидаги навбатдаги музокаралар раунди 28 ноябрь куни мўлжалланган режа бўйича бўлиб ўтишини билдирди.

XS
SM
MD
LG