Ссылки доступа

ХОҚ яна беш нафар россиялик спортчиларни дисквалификация қилди


27 ноябрь куни Халқаро олимипия қўмитаси (ХОҚ) яна беш нафар россиялик спортчини умрбод дисквалификация қилди. Скелетончи Сергей Чудинов, бобслейчи Алексей Негодайло ва Дмитрий Труненков, шунингдек, биатлончилар Яна Романова ва Ольга Вилухина допинг қўллаганликда айбдор деб топилди.

Уларнинг Сочи олипиадасидаги чиқишлари натижалари бекор қилинди. Шундай қилиб, Россия 2014 йил ўйинларидаги яна иккита олтин ва учта кумуш медаллардан жудо бўлди.

Аввалроқ Россия терма жамоаси Сочи ўйинларидаги норасмий ҳисобдаги биринчи ўринни йўқотган эди. Бу ноябрь ойида допинга қарши қоидаларни бузганлик учун 10 дан ортиқ россиялик спортчилар бир умрга дисквалификация қилинганидан сўнг рўй берганди. Икки йил олдин эълон қилинган Ричард Макалареннинг мустақил комиссияси тергови натижаларига кўра, Россияда жами мигнгдан ортиқ спортчи допинг қўллаган. Ман қилинган дориларни истеъмол қилиш тизими давлат томонидан қўллаб-қувватланган.

Ўн етти мамлакатнинг допингга қарши миллий агентликлари Россияни 2018 йилдаги Олимпиада ўйинларидан четлатишни талаб қилмоқда. Бу масала бўйича якуний қарор, кутилганидек, декабр ойининг бошларида қабул қилинади.

XS
SM
MD
LG