Ссылки доступа

Макс Иброҳимов: Европада ўрганган ҳунаримни Ўзбекистонга олиб келмоқчиман (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Макс Иброҳимов: Европада ўрганган ҳунаримни Ўзбекистонга олиб келмоқчиман (видео)

- Осиё: товуқ боқиш учун кредитлар ва қўлкишанда норозилик намойиши. 28 ноябрь. Қозоғистонда дизель ёқилғиси танқислиги. Ўзбекистон банклари тадбиркорларга товуқ боқиш ва лимон еттиштириш учун кредит беришни тўхтатди. Қозоғистонлик журналист ОАВлар ҳақидаги қонунга ўзгартишлар киритилганлигига қарши ўзини қўлкишан билан дарахтга кишанлаб қўйди. (видео)

- Қирғизистон франциялик одам учун имкониятлар мамлакати бўлиб қолди . Ян Ле Коз Қирғизистонда омадли тадбиркорга айланди. Бишкекдаги биринчи вино дўкони ва ресторан эгаси бўлган Ян бир йил муқаддам консалтинг компаниясини ташкил қилди. Ян вертолетда учиш хизмати ва сидр ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. (Директ видеоси)

- Бозор-Қўрғон. Маҳаллий аҳоли ўз кучи билан иккита мактаб қурди. (ҚРдан видео)​

- Ўшдаги юз йиллик тарихига эга бўлган ўзбек театри 99-мавсумни очди. (ҚРдан видео)

-Қозоғистон ёқилги танқислигидан хавотирда. (Директ видеоси)

- Нью-йорк томларидаги келажак фермалари. Америкача аграр инқилоб қандай кўринишга эга. (Бугунги кун видеоси)

- Энг ёш сиёсий етакчилар. 31 ёшли Себастьян Курц жорий йили Австрия канцлери этиб сайланди. У дунёдаги энг ёш сиёсий етакчи ҳисобланади. (Директ видеоси)

- "Менга тушунтириб беринглар – мен бирон зарарли иш қилдимми?" Ҳайдаб чиқарилган польшалик тарихчи Россияга қайтмоқчи. Россия расмийлари сабабларини тушунтириб ўтирмай польшалик тарихчи Генрих Глембоцкийни мамлакатни зудлик билан тарк этишини талаб қилишди. Бунга бир неча кун олдин Польша миллий хотираси институти ходими НКВДнинг "Польшадаги амалиёти" ҳақида маъруза қилган эди. (Директ видеоси)

- Беларусда қўлга олинган украиналик журналист расман жосусликда айбланди. Беларус расмийлари украиналик журналист Павел Шаройкони расман жосусликда айблашди. (Директ видеоси)

- Украина ҳарбий кучлари жангчилари "Гном", "Добрый" ва "Псих" Донбассда икки қишлоқни босиб олганини айтиб беришди. Луганск вилоятидаги икки қишлоқ – Травнево ва Гладосово – энди украина қўшинлари назорати остида. (Директ видеоси)

- Улюкаев Сечин билан учрашуви ҳақида биринчи маротаба батафсил айтиб берди. РФ иқтисодий равожланиши вазирлигининг собиқ вазири $2 млн пора олганликда айбланмоқда. Москванинг Замоскворецкий суди бугун Улюкаевни сўроқ қилишни бошлади. У 15 йил колонияга кесилиши мумкин. Собиқ вазир ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмаяпти (Директ видеоси)

- Алеппода ҳалок бўлганлар хотираси учун Берлинда автобуслардан баррикада ясалди (Бугунги кун видеоси)

- Қримда хотира шамлари. Қандай бўлганини эслаймиз. Бир неча йил олдин Симферополдаги Украина гимназияси ўқувчилари Очарчилик қурбонлари хотирасига бағишланган бутунукраина акциясида иштирок этишган. 2012 йили ўқувчи ва ўқитувчилар гимназия периметри бўйлаб бир неча юз шамлар ёқиб, 1932-33 йиллари очлик қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG