Ссылки доступа

Ўзбекистонда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг "она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматларини инобатга олиб ҳамда у кишининг хотирасини абадийлаштириш бўйича бошланган ишларни давом эттириш мақсадида" қабул қилинган.

Таваллуд санасини нишонлаш доирасида январда Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуаси очилиши ва Қаршида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ҳайкал ўрнатиш режалаштирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш унинг дафн этилганидан сўнг бошланган.

Могила Каримова – новая туристическая достопримечательность Узбекистана
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:16 0:00

Бундан ташқари «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, Каримов фаолияти хроникаси (солнома)» китобини, шунингдек унинг асарларини нашр этиш белгиланган. Самарқанд шаҳрида эса «Ислом Каримов — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси» мавзуида халқаро илмий конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Кто против памятника Исламу Каримову в Москве
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:51 0:00

Таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, турли соҳа мутахассислари иштирокида Биринчи Президент хотирасига бағишланган учрашувлар ташкил этилади.

Каримов 1938 йил 30 январда туғилган ва 1991-йилдан буён Ўзбекистоннинг президенти бўлган. Расман, у 79 ёшида, 2016 йил 2 сентябрда инсультдан вафот этди.

XS
SM
MD
LG