Улар Бишкекда қўлга олинди. Бу Рамил Бозорқулов (1979 йилда туғилган) ва Бақит Дилдешов (1979 йилда туғилган)лардир. Бақтият Ачилдурдиев (1985 йилда туғилган) ва Қайрат Жонбўтаев (1989 йилда туғилган)лар ҳозирча қочиб юрибди.
Эслатиб ўтамиз, тўрт нафар эркак киши 27 ноябрь куни, соат тахминан эрталабки 6 да Сўқулуқ туманидаги вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасидан қочиб кетган эди. Шу муносабат билан, ҚР Бишкек шаҳри ва Чуй вилояти ички ишлар органлари «Сирена» ушлаш режасини эълон қилишди, қидирув ишлари бошланди.
ҚР ИИВ матбуот хизматининг вакили Эрнис Осмонбаев ҳибсдагилар «Талончилик» ва «Одам ўлдириш» каби оғир жиноятларда гумон қилинаётганини хабар қилди.