Ссылки доступа

ТИУП раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси икки йилдан сўнг Эрондан Тожикистонга қайтди


Мамлакатда фаолияти тақиқланган Ислом Уйғониш партиясининг собиқ маслаҳатчиси Саидиброҳим Назар ўтган ҳафтада Эрондан Тожикистонга қайтди.

Қариндошларининг айтишича, у 2015 йилнинг август ойида Эронга кетган ва шу кунгача ўша мамлакатда истиқомат қилиб келарди.

Собиқ маслаҳатчининг рафиқасининг 28 ноябрь куни айтишича, эри тўрт кун аввал юртига қайтган, унга нисбатан ҳеч қандай таъқиб ва босим бўлмаган. Шу билан бирга аёл “ТИУП”чи қандай талаблар билан ватанига қайтгани юзасидан маълумот бермади. Бу вақтда Саидброҳим Назар уйида йўқ эди.

ТИУП раҳбари Муҳиддин Кабирининг собиқ маслаҳатчисининг Эрондан Тожикистонга қайтиши борасидаги янгиликни ўтган кечаси тожикистонлик муҳолифатчи Додожон Атовулло ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган ва бу “Кабирининг мағлубияти” дея таърифлаган эди. «Саидиброҳим ТИУПнинг нуфузли арбобларидан бири эди. Эндиликда партия сиёсатидан норози бўлганлар унга эргашиши мумкин», - дея ёзди Атовулло.

2015 йил ёзида пойтахтдаги Сино туман суди қарорига биноан у кўпхотинликда айбланиб, 60 минг сомони миқдорида жаримага тортилган эди.

XS
SM
MD
LG