Тиллерсон Ғарб Россия билан янги, самарали муносабатларга интилаётганини таъкидлаб ўтди. Лекин, унинг сўзларига қараганда, бундай муносабатлар ҳозирча «хаёлий» бўлганича қолмоқда. Украинадаги низони тартибга солмай туриб, Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришни таъминлаб бўлмайди, деди АҚШ давлат департаментининг раҳбари.
Рекс Тиллерсоннинг сўзларига кўра, Москва билан ҳамкорликни ривожлантириш мумкин бўлган соҳалар бор, бу – Сурияда «Ислом давлати»га қарши курашиш ва афғон муаммосини ҳал қилишда ҳамкорликдир.