Унинг сўзларига қараганда, ташриф 29 ноябрга белгиланган ва ташриф доирасида ҚР президентининг Россия раҳбари Владимир Путин ва РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учашуви режалаштирилган. «Учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади », - деди Айзада Субақожоева.
Унинг сўларига қараганда, 30 ноябрь куниҚР президенти амалий ташриф билан Минскка йўл олади, у ерда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлат раҳбарларининг юбилей саммитида иштирок этади.
«Саммит доирасида 15 йиллик хамкорлик самаралари муҳокама қилинади, 24 та масала, жумладан терроризм ва минтақавий эксремизм билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади, шунингдек юбилей декларацияси имзоланади», - деди Айзада Субақожоева.
Унинг айтишича, КХШТ саммити доирасида Қирғизистон ва Қозоғистон президентларининг икки томонлама учрашуви кўзда тутилмаган.