Ссылки доступа

Назарбоевнинг кичик қизи кинодан сўнг экология билан шуғулланмоқда


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг кичик қизи Алия Экологик ташкилотлар уюшмаси президиумига раҳбарлик қилмоқда.

“Масалага ёндашувнинг жиддийлигини ва ҳал қилинаётган масалаларнинг мураккаблик даражасини ҳисобга олган ҳолда биз уюшма президиумини бошқариш учун Алия Назарбоевани таклиф қилдик”, - деб маълум қилди чоршанба куни Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида уюшма бошқаруви раиси Айгул Соловьева. – У мамлакатдаги экологик ва маълим дастурларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш борасида ғоят катта амалий тажрибага эга”.

Уюшма “тизимли экологик ташаббусларни яратиш ва илгари суриш, Қозоғистонда “яшил” ҳаёт тарзи, экологик таълимни тарғиб қилиш ва миллат экологик этикаси ва маданиятини шакллантириш учун майдон”га айланишни ният қилган.

Алия Назарбоева – Қозоғистон президентининг энг кенжа, учинчи қизи. У "Европа+" радиосида директор ёрдамчиси, банк юридик департаментида, телекоммуникация соҳасида, отасининг котиби сифатида, шунингдек сувни бутилкаларга қадоқлаш заводида директор лавозимида ишлаган. Сўнгги пайтларда у асосан кино билан шуғулланган: “Қозоқфильм” учун массагетлар маликаси Тўмарис ҳақидаги тарихий лентани продюсерлаштирган.

XS
SM
MD
LG