Ссылки доступа

Андижон ҳокими 64 яшар ўқитувчи аёлни “ҳаром”, “ҳайвон” деб сўкди (аудио)


Андижон шаҳридаги "Озодлик" манбалари 18 ноябрь куни шаҳар ҳокимлиги йиғилишида ёзилган аудиони юборди. Унда 43 яшар шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилгани ëзилган.

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев экани айтилган шахс туман маҳалла кенгаши раисини сўроқ қилар экан, залда ўзаро гаплашиб қолган икки нафар аёлга кўзи тушади ва уларни тутоқиб ҳақорат қилишни бошлайди.

"Нима қилиб ўтирибди бу ерда, анаву иккита шакал. Кампир, анаву шакал, тварь, анаву иккита. Ҳаром, ҳаром! Мана бетга келиб гаплашса булар иккита иплос, ҳайвонлар, нимани гаплашаяпти, билмийман мен, ҳайвон. Келишма бундан кейин. Раисингни ўрнига келма, ўлса жаназасига бораман”, - деган ҳоким бу икки аёлни залдан ҳайдаб чиқаради.

Хоким Андижана обозвал 64-летнюю учительницу «нечистью» и «скотиной»
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:28 0:00
Загрузить файл

Ëзув давомидан англашилишича¸ ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев шундан сўнг шаҳар маҳалла кенгаши раиси Равшан Йўлдошевни турғизиб қўйиб, дағдаға қилишга ўтади. “Мен билан ишлайдиганлар, яқинда пичоғ оламан мен...Икки йил шаҳарда эга бўлмагани учун, шунақа ҳаммаëғ энасиникига кириб кетган(столни кетма-кет қаттиқ муштлайди – таҳририят). Секин-секин тиклаб оламан", - дейди ҳоким.

Аниқланишича, ҳакоратланган аёллардан бири - 40 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган ўқитувчи ва иккаласи ҳам Андижон шаҳридаги "Санъат" ва "Қўшариқ" маҳалла раисларининг маслаҳатчилари бўлган. "Биласиз¸ ўзбекчилик. Шунақа ҳақорат қипти ҳоким¸ деб гап-сўз бўлиб кетса¸ яхшимас. Оллоҳга солдим"¸ - деди ҳақоратланган аëллардан бири.

Бундан аввал Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев коллеж ўқитувчиларини Тошкент вилоятига пахта теришга етарли одам юбормаганлари учун “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшак” деб ҳақорат қилингани ҳақидаги хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG