Ссылки доступа

Туркманистон президентининг мамлакат бўйлаб сафари чоғида амалдорлар ишдан бўшатилмоқда


28 ноябрь куни Мари шаҳрида бўлиб ўтган ҳукуматнинг кўчма мажлисида маҳаллий раҳбарларнинг “вилоят ривожланишидаги юксак кўрсаткичлар” тўғрисидаги ҳисоботларидан сўнг амалдорлар ишдан бўшатилди.

Давлат раҳбари Лебап вилоятига амалга оширган амалий ташрифидан сўнг у Мари вилоятига келди. Лебап вилоятида туман маъмуриятларининг раҳбарлари ишдан олинди.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, "Давлат томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилганига қарамай, бу йил Мари вилоятида ғалла етиштириш бўйича шартнома мажбурияти бажарилмади. Бугунги кунга қадар минтақанинг учта 3 этрапи(тумани)да пахта етиштириш режаси бажарилмади” , - деди давлат раҳбари.

Президент Бердимуҳамедовнинг сўзларига қараганда, вилоят аҳолиси тоза ичимлик суви билан тўлалигича таъминланмаган, ажратилган ерларга газ қувурлари ва электр узатиш линиялари олиб борилмаган. Этрап ва қишлоқ жойларида кўприклар қурилиши ва таъмирланишига етарлича эътибор қаратилмаяпти. Ички йўлларнинг ҳолатига ҳам тоқат қилиб бўлмайди.

ТДХ давлат агентлигининг маълум қилишича, президент Бердимуҳамедов мавжуд камчиликларга тегишли вазирлик ва муасссаларнинг бўлимлари айбдор эканини таъкидлади ҳамда Мари вилоят раҳбари Б.Аннагурбанов ва Сакарчаге тумани раҳбари М.Гуламовни лавозимидан бўшатди.

XS
SM
MD
LG