Кончиларнинг иш ташлаши ҳақида бугун фуқаро фаоллари Facebook’да маълум қилишди. Улар томонидан эълон қилинган видео ва фотосуратларда ўнлаб кишиларнинг иш кийимидаги ҳолати намоён бўлган. Фаолларнинг сўзларига қараганда, Сатпаев шаҳридан 10 километр узоқликдаги Жанубий Жезқазған конининг №65 шахтасининг маъмурий биносида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Хабарларга кўра, кончилар ойлик маошлари ва пенсиялар оширилишидан ташқари, товон тўланишини, кўчма текширув гуруҳлари тугатилишини, шунингдек корпорация директорлар кенгаши раиси Эдуард Огай билан учрашув уюштирилишини талаб қилмоқда.
“Казахмис”компанияси кейинроқ расмий хабар берилишига ваъда қилди.