Ссылки доступа

Тожик-қирғиз чегарасининг баҳсли ҳудудида исфаралик кишининг уйи бузиб ташланди


Исфаралик Ҳасан Ҳасановнинг бевосита тожик-қирғиз чегараси баҳсли ҳудудида жойлапшган яшаш жойи бузиб ташланди. Уй «Хўжаи Ғорбобо» яқинидаги Кулик деган жойда жойлашган эди. Бу ҳудуд учун баҳс ўтган ҳафтада томонлар ўртасида яна кескинлик келтириб чиқаришига оз қолди.

30 ноябрь куни, Исфара маъмуриятидаги манба муаммо баҳсли ҳудудда ҳалигача чегара делимитацияси ўтказилмагани туфайли келиб чиққани, шунинг учун келгуси баҳсларга йўл қўймаслик мақсадида, маҳаллий аҳолининг бу уйи Тожикистон ҳудудининг ичкарисига кўчирилганини хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда,Ҳасан Ҳасанов икки йил олдин баҳсли ҳудудда уй қуриш учун ҳокимиятнинг рухсатини олган эди. Ўша пайтда у қишлоқ хўжалик ишлари учун беш гектар ер ҳам олди. Баҳсли уйнинг хўжайини билан узоқ суҳбатлардан сўнг, Қалъача қишлоғи ҳудудида уй қуришга қарор қилинди.

«Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳокимияти қирғизистонликларнинг кўпчилиги баҳсли ҳудудда қурилган уй муносабати билан ўз норозиликларини билдиришганини баён қилди. Улар, агар бу уй кўчирилмаса, бу ҳолат чегарабўйида кескинлик янада ортишига олиб келишини айтишди. Томонлар маслаҳатлашиб олдилар ва англашилмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун уй кўчирилиши керак, деган хулосага келдилар», - деб таъкидлашди Исфара маъмуриятидагилар.

Суҳбатдош Тожикистон томони қўшниларнинг важига кўнганини, лекин бу шу ҳудуд қирғизларга тегишли эканлигини англатмаслигини таъкидлаганини айтиб ўтди. Уйнинг эгаси шу кунларда кўч-кўронини Қалъача қишлоғидаги ота уйига ташиш билан машғул.

Ўтган ҳафтада расмий Бишкек икки мамлакат ўртасидаги давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича тожик-қирғиз ҳукуматлараро комиссиясидан “Хўжаи Ғорбобо” деган жой қайси мамлакатга тегишлилигини аниқлаб беришни сўради. Бу баҳс ўтган ҳафтада «Хўжаи Ғорбобо»нинг иккала томони бўйлаб, тожик ва қирғиз чегарачиларининг нарядлари қўйилишига олиб келди.

XS
SM
MD
LG