Ссылки доступа

Ашхободдаги "Starbucks Coffee" фош қилишдан сўнг ёпилди


Ашхободда бутун дунёга машҳур “Starbucks Coffee” бренди остидаги кафе ёпилди, деб хабар беради Азатлиқ манбалари.

Уларнинг сўзларига қараганда, ҳозирги вақтда "Багтиярлик" савдо марказидаги бу кафе ўрнига "Стадион" номли янги муассаса фаолият кўрсатмоқда. Янги кафе ташриф буюрувчиларга маҳсулотларнинг олдингига ўхшаш, лекин "Starbucks" логотипи бўлмаган турларини таклиф қиляапти.

"Багтиярлик" савдо марказининг раҳбарияти ва ходимлари уч ойлар олдин дунёга машҳур бренд остида очилган муассаса ёпилишининг сабабларини расман изоҳламаяпти. Лекин Азатлиқ манбаси билан исмини ошкор қилмаслик шартида суҳбатлашган кофехона ходимларидан бирининг сўзларига қараганда, кафе “Starbucks Coffee” номидаги кафе қалбаки экани ва дунёга машҳур савдо маркасига алоқаси йўқлиги ҳақида мақолалар эълон қилинганидан сўнг ёпилган.

"Мен Туркманистонда бизнинг савдо нуқтамиз йўқлигини тасдиқлашим мумкин", - деб элон қилишди ОАВ, "Starbucks" компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича раҳбари Хайме Райлей (Jaime Riley)нинг изоҳларини. Нашр бу кафе "Starbucks"нинг 70 та дунё мамлакатидаги 24 000 муассасаси кўрсатилган харитада йўқлигини ҳам таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG